ОЧЛ. "Персеполис" - "Пахтакор". Тахминий таркиблар

Tolibjon Qosimov
30 сен 2020
Бугун ОЧЛ чорак финали доирасида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Персеполис" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт оладиган учрашувга "Championat.asia" ўз тахминий таркибини тузиб чиқди.

ОЧЛ

1/4 финал, 30.09.2020

"Жассим Бин Ҳамад" стадиони, 20:45 (Тош. 22:45)

"Персеполис" - "Пахтакор"

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)

"Персеполис":

Дарвозабон: 81.Ҳамид Лак.

Ҳимоячилар: 17.Меҳди Шири, 6.Муҳаммадҳуссайн Канани, 3.Шожаи Ҳалилзода, 77.Саид Оғайи.

Ярим ҳимоячилар: 66.Милад Сарлак, 8.Аҳмад Нуроллоҳи, 5.Башар Ресан, 14.Эҳсон Паҳлавон.

Ҳужумчилар: 19.Воҳид Амири, 72.Иса Алкасир.

Эрон чемпионлари таркибида нимчорак финалда қизил карточка олган ўнг қанот ҳимоячиси Сиамак Неъмати ўрнини катта эҳтимол билан Меҳди Шири эгаллайди.


"Пахтакор":

Дарвозабон: 25.Элдорбек Суюнов.

Ҳимоячилар: 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Ярим ҳимоячилар: 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов.

Ҳужумчи: 77. Эрен Дердийок.


ФОТО  ОЧЛ. "Жассим Бин Ҳамад" стадионига VAR ўрнатилди, бугундан у ишлатилади


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia