

Тур доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Эроннинг «Персеполис» жамоаси билан тўқнаш келиб, Игор Сереевнинг ягона голи эвазига зафар (1:0) қучди. Гуруҳдаги 2-баҳсда эса «Ал-Садд» (Қатар) С.Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасини таслим этиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. Демак, сўнгги тур олдидан «Д» гуруҳидаги ҳолат қуйидагича:
Ушбу гуруҳдан кейинги босқичга йўл оладиган икки жамоага «C» квартетидагилар рақиблик қилади. Мазкур тур доирасида Қатарнинг «Ал-Духайл» ҳамда «Истиқлол» (Эрон) жамоалари ўзаро тўқнаш келди ва улар ўртасидаги баҳсда дуранг натижа (1:1) қайд этилди. Шу тариқа, эронликлар ним чорак финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса С.Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби «Ал-Аин»ни (БАА) мағлуб (2:0) этиб, биринчи ўринни нақд қилди. Демак, агар Шота Арвеладзе шогирдлари ўз гуруҳида пешқадам бўлса «Ал-Дуҳаил» билан иккинчи ўринни олса «Ал-Ҳилол» ним чорак финалда учрашади.




