ОЧЛ. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро". Жамоалар либослари ранги маълум қилинди

Narzulla Saydullayev
16 фев 2020
Эртага Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Шаҳр Ходро" жамоасини қабул қилади.

"Пахтакор" ва "Шаҳр Ходро" жамоалари учрашувидан олдин клублар вакиллари ва ўйин расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда учрашувни ташкил этиш масалалари билан бир қаторда жамоаларнинг ўйинда қандай либослардан фойдаланишига аниқлик киритилди. "Пахтакор" сариқ-кўк рангли либосда майдонга тушади. Мезбонлар дарвозабони оч қизил рангли кийимда бўлади. "Шаҳр Ходро" эса тўқ қизил рангли либослардан фойдаланиши маълум қилинди.




Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашуви 17 февраль куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz