ОЧЛ. "Насаф" аъло кайфиятда "Ал Садд"га қарши тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
22 апр 2022
ОЧЛ Ғарб минтақасида гуруҳ баҳслари давом этмоқда.

Қаршининг "Насаф" жамоаси Даммам шаҳрида ўз ўйинларини ўтказмоқда. "Ал Файсали"га қарши ўйиндан кейин ўйинчиларга бир кун дам берилган эди. Кеча "аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида "Ал Садд"га қарши тайёргарликни бошлашди.

Енгил жароҳат сабаб Шаҳзод Акрамов машғулотда индивидуал тарзда шуғулланган бўлса, Ғолиб Ғайбуллаев аста-секин умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Машғулотни мураббийлар турли қизиқарли ўйинлар билан олиб боришди. Аъло кайфиятда ўтган машғулотдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


"Насаф"нинг Даммам шаҳридаги 21 апрелда ўтказилган машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia