

"Истиқлол" расмий сайтида берилган маълумотга кўра, ТФФ ишқибозлар учун текин автобус ташкил қилган.
Бугун, 11 февраль куни кечаси учта автобус 100дан ошиқ мухлислар билан бирга "Истиқлол"ни қўллаб-қувватлаш учун Душанбедан Тошкент вилоятига йўл олади. Автобуслар ўйин якунланиши билан ишқибозларни Душанбега элтиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бу Тожкистоннинг "Истиқлол" клуби учун ОЧЛдаги дебют ўйин ҳисобланади. АГМК - "Истиқлол" ўйини 12 февраль куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.



