

Япониянинг "Серезо Осака" ва Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" клублари ўртасида кечган баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Ўйинни бош ҳакам сифатида Илгиз Танташев бошқарди. Унга қанотларда Андрей Цапенко билан Тимур Гайнулин ёрдам беришди. Қирғизистонлик Тимур Файзуллин эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажарди.
Учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Танташев ўйин давомида икки бор сариқ карточка кўрсатди. Ҳеч кимга "қизил" бермади.



