

Хабарингиз бор, Ар Риёдда кечган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Финалнинг ҳал қилувчи ўйинини кўриш мақсадида кеча ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров Япония томон учиб кетди. Демак, учрашувни ПФЛ раҳбари ҳам бевосита стадионда кузатади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Маъмур Саидқосимов эса захира ҳаками вазифасини бажаради. Бундан ташқари, бу ўйинда дарвозалар ортида ҳам ҳакамлар ишлайди. Улар - Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев.



