ОЧЛ финали бетараф майдонда ўтказилиши мумкин

Xayrulla Xoliqov
31 май 2020
ОФК Осиё чемпионлар лигаси финалини бетараф стадионда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумки, шу пайтгача ОЧЛ финали икки ўйиндан иборат шаклда уй ва меҳмон тарзида ўтказиб келинаётганди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб ОФК финални ўтказиш учун энг хавфсиз мамлакатни танлашни мақсад қилди.

3 июнь куни ОФК ОЧЛда курашни давом эттираётган мамлакат вакиллари билан алоқага чиқиб, ушбу масалани муҳокама қилади. ОФК бош котиби Дато Уиндсор Жон мусобақа август ойида давом этишини айтиб ўтди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia