UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 214 млн евро сарфлайди  9 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  4 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  7 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  18 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  4 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  2 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  2 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  9 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди Янгиликлар

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди

20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг икки клуби ҳам дастлабки турни Саудия Арабистонида ўтказиб мағлубиятга учрашди. "Локомотив" "Ал Таавон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га қарши баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазди.

Қизиғи, "қалдирғочлар" ўйин давомида рақибидан кўра кўпроқ зарба ва аниқ зарба беришган. ОФК расмий сайти берган рақамларга эътибор қилсак "Бунёдкор" баҳс давомида 26та зарба берди ва уларнинг 11таси аниқ чиқди. Бироқ жамоа аъзолари гол ура олишмади. "Ал Аҳли" вакиллари эса 11та зарба беришди, шундан 3таси аниқ чиқди ва 2та гол уришди.

Ғарб минтақасида "Бунёдкор" 1-турда энг кўп зарба ва аниқ зарба берган клубга айланди. Шарқ минтақасида эса Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби энг кўп зарба ҳамда аниқ зарба йўллади. Аёл мураббий Чан Юен Тинг бошқараётган Гонгконгнинг "Истерн" клубига қарши баҳсда рақиби 9 киши бўлиб қолгани учун Луиз Фелипе Сколари шогирдлари 38та зарба беришди ва улардан 18таси аниқ чиқди. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 7:0.

"Локомотив" эса "Ал Таавон" билан ўйинда 3та зарба берди ва умуман аниқ зарба бера олмади. Рақиблар 15та зарбанинг 4тасини аниқ йўллашди.

Барча рақамлар ОФК расмий сайтидан олинди.

"Ал Таавон" (Саудия Арабистони) - "ЛОКОМОТИВ" (ЎЗБЕКИСТОН) 1:0
Зарба:
15-3
Аниқ зарба: 4-0

"Ал Аҳли" (БАА) - "Истиқлол Теҳрон" (Эрон) 2:1
Зарба:
11-8
Аниқ зарба: 7-2

"Истиқлол Хузистон" (Эрон) - "Ал Фатеҳ" (Саудия Арабистони) 1:0
Зарба
: 16-10
Аниқ зарба: 6-1

"Лаҳвия" (Қатар) - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
Зарба
: 11-5
Аниқ зарба: 9-1

"Ал Айн" (БАА) - "Зоб Аҳан" (Эрон) 1:1
Зарба:
24-3
Аниқ зарба: 6-2  

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (ЎЗБЕКИСТОН) 2:0
Зарба
: 11-26
Аниқ зарба: 3-11

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 1:1
Зарба:
10-8
Аниқ зарба: 3-2

"Ар Райян" (Қатар) - "Ал Ваҳда" (БАА) 2:1
Зарба:
12-13
Аниқ зарба: 5-5

"Кашима Антлерс" (Япония) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея) 2:0
Зарба:
16-16
Аниқ зарба: 4-2

"Брисбен Роар" (Австралия) - "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд) 0:0
Зарба:
7-17
Аниқ зарба: 2-6

"Вестерн Сидней" (Австралия) - "Урава Ред Даймондс" (Япония) 0:4
Зарба:
3-10
Аниқ зарба: 0-6

"Сеул" (Жанубий Корея) - "Шанхай СИПГ" (Хитой) 0:1
Зарба:
10-11
Аниқ зарба: 4-7

"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Сувон Самсунг Блюингз" (Жанубий Корея) 1:1
Зарба:
14-8
Аниқ зарба
: 4-2

"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) - "Истерн" (Гонгконг) 7:0
Зарба:
38-2
Аниқ зарба: 18-0

"Аделаида Юнайтед" (Австралия) - "Гамба Осака" (Япония) 0:3
Зарба:
7-14
Аниқ зарба: 1-5

"Жежу Юнайтед" (Жанубий Корея) - "Жиангсу Сунинг" (Хитой) 0:1
Зарба:
21-8
Аниқ зарба: 1-2


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика