

"А" гуруҳи етакчилари тўқнашуви Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтади. Бугун учрашувдан аввалги матбуот анжумани ва ҳар икки клуб вакиллари иштирокидаги тадбирлар бўлиб ўтди. Унда жамоалар эртанги баҳсда қандай либосда ҳаракат қилиши ҳам келишиб олинди.
Эртага, Ўзбекистон вақти билан 21:00да старт оладиган ўйинда "Пахтакор" сариқ-қора либосларда ҳаракат қилади. Мезбонлар оқ-сиёхрангдаги футболкаларда майдонга тушишади.




