ОЧЛ-2021. Бугун "Пахтакор" "Трактор" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
26 апр 2021
Чемпионлар Лигаси 5-турида "Пахтакор" Эроннинг "Трактор" клуби билан майдонга тушади.

Ушбу рақиб билан билан дастлабки беллашувда 3:3 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда "Пахтакор"дан Черан, Муҳиддинов ва Эркинов гол урган бўлса, табризликлардан Дежага ва Аббосзода зафар қучганди. "Трактор" билан ҳозиргача кечган уч ўйинда биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият кузатилган.

Беллашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчи иккала жамоа таркибида мавжуд эмас.

"Шерлар" мазкур беллашувда ғалаба қозонган тақдирда нимчорак финалга йўлланма олишга имкониятни сақлаб қолиши мумкин. Акс ҳолда, "Пахтакор" гуруҳ босқичидан кейин бу йилги иштирокини якунлашга мажбур бўлади.

"Трактор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 апрель, душанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia