ОЧЛ-2019. "Пахтакор" ва АГМК иштирокидаги ўйинларга ҳакамлар тайинланди

Narzulla Saydullayev
30 янв 2019
12 февраль куни Ўзбекистонда бир йўла иккита халқаро ўйин бўлиб ўтади.

Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК Тожикистон чемпиони "Истиқлол" билан куч синашади.

Тошкентдаги учрашувни кореялик Ким Хи Гон бошчилигидаги, Олмалиқдаги ўйинни австралиялик Жарред Жиллет бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.



"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ)
12 февраль 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 15:00
Бош ҳакам:
Ким Хи Гон (Жанубий Корея)


АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
12 февраль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 16:00
Бош ҳакам: 
Жарред Жиллет (Австралия)



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia