UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  1 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

ОЧЛ-2018. “Персеполис” – “Насаф” учрашувини кореялик ҳакамлар бошқаради Янгиликлар

ОЧЛ-2018. “Персеполис” – “Насаф” учрашувини кореялик ҳакамлар бошқаради

Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсунлар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди. Ҳакамлар ишини Сурия Араб Республикасидан Муҳаммад Басил Алҳажжар назорат қилади. Учрашувда сингапурлик Сивакумар комиссарлик қилади.


ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)
13.02.2017. Теҳрон ш. “Озодий” стадиони. 18:45
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Қизиқарли фактлар. ОЧЛ-2009 нимчорак финалининг, "Бунёдкор" - "Персеполис" 1:0 ҳисобидаги учрашувни ҳам айнан Ким Донг Жин бошқарган. Аммо ОЧЛ-2015даги  ушбу ҳакам бошқарган, “Бунёдкор” – “Персеполис” учрашувида “қалдирғочлар” кичик ҳисобда имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин 2011 йилги Қаршида  бўлган “Насаф” – “Қувайт СК” 2:1, ОФК кубоги финал учрашувини ҳам бошқарган.

Мақсуд Каримов 1-дақиқада гол урган, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги “Насаф” – “Ал-Айн” 1:1 учрашувини ҳам Ким Донг Жин бошқарган эди.

Қисқаси, Ким Донг Жин бошқарган аксарият учрашувларда юртимиз вакиллари ижобий натижага эришганлар.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика