UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  4 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  1 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  11 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  6 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0

“Насаф” – “Ал-Айн” ўйинини Ким Донг Жин бошқаради Янгиликлар

“Насаф” – “Ал-Айн” ўйинини Ким Донг Жин бошқаради

Теглар :  НасафАл Айн
Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида жамоамиз Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Айн” клубини ўз майдонида қабул қилади.

Учрашув 19 апрел сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда, соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Банг Ги Ёл ва Сонг Бонгкуэнлар ёрдам беришади. Учрашувдаги тўртинчи ҳакам сифатида Суриялик ҳакам Маъсуд Туфайлиҳ ишлайди. Ҳакамлар ишини Саудия Арабистонидан Халил Иброҳим Алҳамди назорат қилади. Учрашув комиссари этиб, Ҳиндистонлик  Руфус Принс тайинланган.

Осиё чемпионлар лигаси-2016 5-тур.

19 апрел, сешанба

 

“НАСАФ” (Ўзбекистон) – “АЛ-АЙН” (БАА)

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:30да

Бош ҳакам:  Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари:  Банг Ги Ёл, Сонг Бонгкуэн (иккаласи ҳам-Ж.Кореядан)

Захира ҳаками:  Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)

Назоратчи:  Халил Иброҳим Алҳамди (Саудия Арабистони)

Учрашув комиссари:  Руфус Принс (Ҳиндистон)

 

Футбол ишқибозларининг ёдида бўлса, Ким Донг Жин илк марта Қаршига  2011 йили ташриф буюрган ва у ОФК Кубоги-2011 финал учрашувини бошқарган эди. Учрашувда ўзингизга маълум, жамоамиз Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Ким Донг Жин бундан ташқари мамлакатимиз клублари иштирокидаги 11та учрашувда ҳам бош ҳакам сифатида ишлаган.

Ушбу ҳакам, 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги финалида “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика