

Хитойлик ФИФА рефериси Минг Фу мазкур учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Вейминг Хуо ва Йи Чао ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси покистонлик Шаҳзод Ҳуррамга юклатилди.
Учрашув комиссари – монголиялик Сухбаатар Жаргал. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини саудиялик Али Аҳмад Алтраифи бажаради.
Маълумот учун, “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашуви 27 февраль, душанба куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 16:00 да старт олиши режалаштирилган.



