

13-14 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОФКнинг махсус семинари бўлиб ўтади. Унда ОЧЛ ва ОФК кубогига йўлланма олган клуб вакиллари иштирок этишади.
13 декабрь куни 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистондан "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари иштирок этишади.



