

Бугун бўлиб ўтган иккита ўйинда Жанубий Кореянинг икки жамоаси сафарда ўйнаб, иккаласи ҳам ижобий натижа қайд этди. "Ульсан Хюндай" Японияда "Урава Редс" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Чонбук Моторс" сафарда "Шанхай СИПГ"га қарши майдонга чиқиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Бу ўйинда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов шанхайликлар таркибида тўлиқ ҳаракат қилади.
1/8 финал. Дастлабки учрашувлар
18 июнь. "Кашима Антлерс" (Япония) - "Санфречче Хиросима" (Япония) 1:0
18 июнь. "Гуангжу Эвергранд" (Хитой) - "Шандонг Луненг" (Хитой) 2:1
19 июнь. "Урава Редс" (Япония) - "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея) 1:2
19 июнь. "Шанхай СИПГ" (Хитой) - "Чонбук Моторс" (Ж.Корея) 1:1
Энди жавоб беллашувлари 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамитз, Ғарб минтақасида 1/8 финал баҳслари август ойига белгиланган.



