ОЧЛ 1/8 финал: 90+6-дақиқадаги гол “Ал Жазира”га ғалаба келтирди
07 май 2018 22:59
Янгиликлар
ОЧЛ 1/8 финал: 90+6-дақиқадаги гол “Ал Жазира”га ғалаба келтирди
Осиё Чемпионлар лигасида плей-офф босқич учрашувлари бошланди.
Бундан бир неча дақиқа аввал 1/8 финал босқичининг илк ўйини якунланди. Унда Эроннинг “Персеполис” жамоаси БААда “Ал Жазира” клуби меҳмони бўлди. Учрашув голларга бой тарзда ўтди.
Ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган олтинчи дақиқада Ҳалифа Муборак томонидан киритилган гол “Ал Жазира”нинг ғалабасини таъминлади. Бунгача ҳисоб 2:2 кўринишида бўлиб турганди.
ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 1/8 финал. Илк ўйин
“Ал Жазира” (БАА) - “Персеполис” (Эрон) 3:2 (0:1)
Голлар: Али Мабҳут (52), Ромариньо (77), Ҳалифа Муборак (90+6) - Али Алипур (42), Менша Гудвин, пеналтидан (84)
Маълумот учун, 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари 14-15-16 май кунларига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар