“Ўчир овозингни! Сен-терма жамоа душманисан!”
17 ноя 2017 01:56
Янгиликлар
“Ўчир овозингни! Сен-терма жамоа душманисан!”
Жазоир терма жамоаси бош мураббий Рабах Мажер жамоасининг Марказий Африка республикаси (3:0) терма жамоасига қарши ўйинидан кейин маҳаллий журналист билан жанжаллашиб қолди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжумани чоғида мамлакатдаги таниқли журналист ва сухандон Маамар Жеббур ярим ҳимоячи Риёд Маҳрездан терма жамоадаги ўйини пасайиб кетгани ҳақида сўради. Саволга футболчи, қолиб мураббий жавоб бера бошлади.
“Риёд, микрофонни менга бериб тур. Жаноб Жеббур, халқ журналисти, сен халқ душманисан. Сен – терма жамоа душманисан.
Буни ҳамманинг олдида айтаяпман. Мени ҳамма тинглаяпти. Мен ҳаммани ҳурмат қиламан, аммо уни эмас. Сени ҳурмат қилмайман.
Ўчир! Ўчир овозингни! Ўчир! Нафақага чиққинда, кейинги авлодга ишлаш учун имкон бер”, деди Мажер матбуот анжумани жараёнида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар