"Обод" сафида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Aziz Tukhtamuradov
13 июл 2016
Олий лига дебютанти "Обод" клуби иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа сафида бир қатор янги футболчиларни учратиш мумкин. "Сўғдиёна" вакиллари Сардор Собирхўжаев ва Санжар Риҳсибоев, "Қўқон-1912"дан Сардор Қаҳҳоров, "Навбаҳор"дан Нодир Мавлонов, "Олмалиқ"дан Миржамол Қосимов ҳамда "УзДонгЖу" клубидан Зокиржон Нурматов айни пайтда "Обод" клуби сафида машғулот ўтказишмоқда.

Сайтимизнинг Телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг: "Championat.asia"


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia