"Обод": Бугун-эртага футбол

Narzulla Saydullayev
2 сен 2017
Олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Обод" бугун-эрта назорат учрашувларида майдонга тушади.

Худди чемпионатда бўлгани сингари бир йўла иккала таркиб навбатма-навбат бир рақибга қарши ўйнайди. Бугун Воҳид Холбоев бошчилигидаги ёшлар "Пахтакор"нинг ўринбосарлари билан куч синашса, эртага асосий таркиб Шота Арвеладзе мураббийлигидаги "шерлар" билан синов-назорат баҳсини ўтказади.

Ҳар иккала беллашув ҳам "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс бугун 17:00да старт олса, асосий таркиб жамоалари ўйини 18:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcobod.uz