UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Компани ЛЧ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  2 22:05Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато"  1 21:42"Реал" ва ПСЖ қизиқиш билдираётган футболчи "Ливерпуль"дан маошини оширишни талаб қилди  2 21:16Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди  2 20:54Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"  15 20:29Англияда футбол агенти 8 йил аввалги жинояти учун ҳибсга олинди  1 20:00Ферран Торрес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 19:38"Манчестер Сити" 50 млн евролик футболчига кўз тикди  4 19:10Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди?  26 18:44"Қизилқум" бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар туфайли Сербияга кетди. Клубга вақтинчалик мураббий тайинланди  6 18:18"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди  25 17:51"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади  5 17:30Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан жанговар дуранг қайд этди  0 17:11Марушич, Жоржевич, Ратиньо, Муҳитдинов... Суперлига 4-тур рамзий терма жамоаси  5 16:50Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари  3

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..." Янгиликлар

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..."

"Бухоро" жамоаси қишки трансферлар вақтида "Динамо" футболчиси Обид Жўрабоевни ўз сафига қўшиб олди.

Биз ўз навбатида янги клуб билан шартнома имзолаган Обид Жўрабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


“Куни кеча “Бухоро” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзоладим. Аслида ушбу жамоага бизни Ҳаким Фузайлов таклифи билан ташриф буюргандим. У инсон билан ўтган йилда “Динамо”да биргаликда ишладик ва жамоани Суперлигага қайтара олдик. Шу ўринда менга катта ишонч билдирган Фузайловга миннатдорчилик билдираман. 

- Сиз “Динамо” билан Суперлигада тўп тепиш истагида эканингизни таъкидлагандингиз. Бу жамоани тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Биласизми, “Динамо” билан шартномамиз бир мавсумга мўжалланган бўлиб, декабрда поёнига етди. Биз клуб билан қўйилган вазифани уддасидан чиқиб, Суперлигага чиқдик. Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Ўтган мавсумни охирларига борганда, айтайлик, 3 тур қолганида вазифа бажарилганидан сўнг раҳбарият хорижлик мутахассислар билан музокара ўтказишга киришганди. Бу ҳолатдан Ҳаким Фузайловнинг ҳам хабари бор эди. Тайёргарлик бошланиш арафасида ҳеч ким билан алоқага чиққани йўқ. Ўтган йилги таркибдан бир нечтасини сақлаб қолишди ва қолганларга жавоб беришди. Чақирилмаган жойга боргандан нима фойда бор? Алам қилгани шуки, Суперлигага чиқиш йўлида меҳнат қилинди, охиригача курашдик. Ҳеч бўлмаса таркибда шулардан 10 нафари қолса керак деган тахмин бор эди. Минг афсуски, тахминимиз ўзини оқламади. 

- “Динамо”дан кетишингизни барибир кутмаган бўлсангиз керак?

- Албатта. Чунки менда жамоада қолсам керак деган тахмин бор эди. Ҳар ҳолда меҳнат қилиб, Про-лигадан Суперлигага чиқишимиз осон бўлгани йўқ. Раҳбарият шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибда тажрибали йигитларни сақлаб қолса керак деб ўйлагандим. Бундай бўлишини биргина мен эмас, қолган футболчилар учун ҳам кутилмаган хол бўлди. Ҳар бир футболчи элитада тўп тепишни истайди. Бундан фожеа ясамаслик керак. Тақдирга ёзилгани бўлади.

- Ҳаким Фузайлов яхши ишлаган ҳолда самарқандликларга ёрдам берди. Унинг истеъфога чиқарилишига муносабатиннгиз қандай бўлди?

- Ҳаким Қаюмовичнинг тарк этиши ҳам кутилмаганда рўй берди. Самарқандда катта бюджет бўлмаса-да, яхши жамоани шакллантирди. Аслида “Динамо”ни Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Лекин мутахассис буни бажара олди. Раҳбарият қўйган вазифани уддасидан чиқди. Лекин раҳбарият кутилмаганда хорижлик мутахассис излашга тушди. Бундан албатта Фузайловнинг ҳам хабар топди. Нима бўлса ҳам унга ишонч билдирилса ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда янги мураббий келиб, у футболчиларни чақириб, жамоавий ўйинни йўлга қўйишига кўп вақт талаб қилади.

Мақсадимиз “Бухоро”ни Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Клуб ўз мавқеига эга бўлган жамоалардан бири. Мухлислари клубни фақат элитада кўришни истайди. Бу йилдан раҳбарият барча шароитларни яратмоқда. Бу орқали жамоани Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Ишонаманки, Про-лигада ижобий натижалар намойиш қилиб, жамоани кучлилар қаторига қайтара оламиз. 

- 2022 йилги Про-лига ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Назаримда, янги мавсум янада қизиқарли бўлади. Чунки “Андижон”, “Машъал” ва “Турон” жамоалари Суперлигадан тушиб кетишди. Кучлилар қаторига қайтиш учун даъвогарлар сони кўпайди. Ўйинлар қизиқарли ва муросасиз кечади. Биз насиб қилса, 2022 йилги мавсумни муваффақиятли тугатамиз деган мақсад бор.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика