Обамейянг ва Ройс “Бавария”га қарши майдонга тушадими?
Aslanov Jasurbek
7 апр 2017
“Боруссия” Дортмунд футболчилари Марко Ройс ва Пьер-Эмерик Обамеянг жамоасининг кечаги машғулотларида иштирок этишмади.
Sport1 нашрининг хабар беришича, уларнинг “Бавария”га қарши ўйинда майдонга тушишлари сўроқ остида. Айниқса, Ройснинг майдонга чиқиш эҳтимоли жуда кам.
Шу билан бирга дортмундликлар ҳимоячиси Марсель Шмельцер жароҳатдан буткул фориғ бўлди.