ОАВ: Роналду Жоржина Родригесга ЖЧ-2018 дан кейин уйланади
18 ноя 2017 02:28
Янгиликлар
ОАВ: Роналду Жоржина Родригесга ЖЧ-2018 дан кейин уйланади
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду қиз ўртоғи Жоржина Родригесга 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин уйланиш ниятида.
AS нашрининг Поргугалияда чоп этиладиган Correio de Manhа газетасига таяниб хабар беришича, футболчи келгуси йилнинг августида никоҳдан ўтади.
12 ноябрь куни Родригес ва Роналдунинг фарзанди – Алана Мартина дунёга келди. 32 ёшли ҳужумчининг учта фарзанди бор. 7 ёшли ўғли кичик Криштиану ва шу йилнинг июнида дунёга келган Ева ҳамда Матео.
Таъкидлаш жоизки, Correio de Manha нашри биринчи бўлиб футболчининг эгизак фарзандлари дунёга келиши ва Родригеснинг ҳомиладорлиги ҳақида хабар тарқатган ва у якунда ҳақиқатга айланганди.
Фикрлар