ОАВ: "Реал" Бэйлга ўринбосарлар жамоасига ўтказиб юбориш билан таҳдид қилмоқда
10 май 2019 12:46
Янгиликлар
ОАВ: "Реал" Бэйлга ўринбосарлар жамоасига ўтказиб юбориш билан таҳдид қилмоқда
"Реал" раҳбарияти вингер Гарет Бэйлни ўринбосарлар жамоасига ўтказишга тайёр.
Клубдагилар 29 ёшли футболчининг агенти мижози шартномасининг охиригача жамоада қолиши ҳақида маълум қилганидан ғазабланган.
"Реал" ҳамон уэльслик ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишини хоҳлашмоқда. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан кейинги мавсум учун таркибда Бэйлни кўрмаяпти. "Реал" раҳбарияти футболчи жамоани тарк этишни рад этган тақдирда уни ўринбосарлар сафига ўтказиш билан таҳдид қилмоқда.
Жорий мавсум Бэйл мадридликлар учун 42та ўйин ўтказди ва 14та гол уриб, 6та голли пас берди. Унинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Гаретнинг трансфер нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар