UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  0 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  2 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  28 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  7 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман» Янгиликлар

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман»

Куни кеча «Анжи»нинг Австриядаги қароргоҳига бориб қўшилган Одил Аҳмедов жамоаси билан машғулотларни бошлаб юборди.

Айни пайтда «Анжи» машғулотларини Гусс Хиддинкни оёғи синганлиги боис, САФнинг МЮдаги биринчи ёрдамчиси Рене Меленстен олиб бораяпти.

«Жамоада машғулотларни бошлаб юбордим. Дам олиш учун айтарли вақт ҳам бўлгани йўқ. Ҳозирда Австрияда жисмоний тайёргарлигимиз устида ишлаяпмиз. Кейинги йиғинлардан бошлаб ўртоқлик ўйинлари ташкиллаштирилади», - дейди Аҳмедов.

Яқинда «Анжи» ўз сафига «Зенит» ярим ҳимоячиси Денисовни қўшиб олди. Айни пайтда бу ўрин учун «Анжи»даги ўйинчилар сони анча кўп. Рақобат ҳақида футболчимиз шундай дейди:
- Битта жамоада тўртта таянч ярим ҳимоячиси тўп тепмайди. Барии-бир кимдир кетади. Лекин буни вақт кўрсатади. Бевосита ўзимга келадиган бўлсак, сўнгги кунларда трансферим ҳақида турли хабарлар чиқаяпти. Ҳақиқатдан ҳам қизиқаётганлар кўп. Аммо «Анжи»ни мени қўйиб юборгиси йўқ. Шунинг учун бўлса керак, баъзи клублардан тушаётган таклифларни жамоани ўзи рад этаяпти.

«Анжи» сафида Одил Аҳмедовдан бошқа биронта ўйинчининг ватандошлари Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмаётган экан.
- Бу мен учун алохида фахр туйғусини уйғотди. Ёшларимизнинг муваффақиятидан ҳаммадан ҳам кўра мен кўп хурсанд бўляпман. Бу ердаги юлдузларимизга керак бўлса мақтаняпман. Бевосита мусобақа ҳақида тўхталсам, ҳозирча ҳаммаси жойида. Энг мухими мусобақадан кейинги ҳаёт. Ҳудди шундай маромни ушлаб қолиш учун олқишларга учмаслик ва кўчага чиқиб кетмаслик керак. Ҳамма юлдузларнинг тагида катта меҳнат ётади. Агар улар ҳам муваффақиятга эришишни истасалар, тинмай меҳнат қилсинлар.


Сайтимиз томонидан уюштириладиган тадбирларда доимий тарзда иштирок этиб келадиган Одилнинг янги Чемпионат ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
– Сайт менга жуда мақул келди. Айниқса хабарлар бир текисда тушиб келиши. Биз легионерлар учун ўзбек футболини яқиндан билиб бориш учун сайтларнинг аҳамияти катта. Келгуси ишларингизга омад тилайман.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика