"Ньюкасл" Видаль учун курашишга тайёр
18 апр 2020 18:00
Янгиликлар
"Ньюкасл" Видаль учун курашишга тайёр
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Ньюкасл" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Англия клуби мураббийликка Массимилиано Аллегрини таклиф қилмоқчи ва у келганидан сўнг таркибни кучайтирмоқчи.
Чилилик футболчи италиялик мураббий қўл остида яна шуғулланиш учун инглиз клубининг таклифини қабул қилишга тайёр.
Видалнинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар