"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди
13 авг 10:15
Янгиликлар


"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди
"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячиси Малик Тшауни сотиб олганини эълон қилди.
24 ёшли футболчи Англия клуби билан 6 йиллик шартнома имзолади. "Милан" германиялик ҳимоячининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олди.
Маълумот учун, Малик 2022 йилдан бери "Милан" сафида фаолият олиб бораётганди. У ушбу вақт орасида жами 85 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва яна 2 та голга ассист бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар