Нойер шу ҳафта майдонга тушиши мумкин, шифокорлар унга рухсат беришди
19 окт 2023 09:12
Янгиликлар
Нойер шу ҳафта майдонга тушиши мумкин, шифокорлар унга рухсат беришди
Мануэль Нойер шу ҳафта майдонга қайтиши мумкин.
У ўтган йилнинг декабрь ойида чанғида учиб, жароҳат олганди. Дарвозабон 2022 йилнинг 1 декабридан буён майдонга тушмади.
Маълум бўлишича, "Бавария" шифокорлари 37 ёшли посбонга майдонга қайтишга рухсат беришган.
У 21 октябрь куни "Майнц"га қарши кечадиган ўйинда ҳам иштирок этиши мумкин.
Фикрлар