Нойер қачон фаолиятини якунлашини айтди

Mirjalol Normatov
8 сен 2019
"Бавария" ва Германия термаси посбони Мануэль Нойер қачон фаолиятини якунлашини айтди.

"Агарда ҳеч кимга керак эмаслигимни ҳис қилсам... Биласизми, бу нарса иштиёқни сўндиради, ишлагинг ҳам келмай қолади. Ҳозир эса терма ва клубимга ўзимни керакдек ҳис қиляпман ва шу боисдан ўз даражамни яхшилашга интиляпман. Демак, мен ҳали бери футболдан кетмайман. Менга ҳаракат қилиш, машғулотларда иштирок этиш, футбол ёқади. 33 ёшда бўлсам ҳам ўсишда давом этаман", - деди Нойер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal