Нойер жамоадошларидан узр сўради
05 дек 2024 09:08
Янгиликлар
Нойер жамоадошларидан узр сўради
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Германия Кубоги 1/8 финал босқичида "Байер"га қарши баҳснинг 17-дақиқасида тўғридан тўғри қизил карточка олди.
Дарвозабон жарима майдончаси ташқарисида Жереми Фримпонгни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу 38 ёшли кипернинг фаолиятидаги илк қизил карточка бўлди. "Бавария" "Байер"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
"Бу ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатди. Бизга оғир ва мен афсусдаман. Жамоадошларимдан узр сўрадим. Ўша вазиятда мен кичик офсайддан ҳам умид қилгандим. Энди буни ўзгартира олмайман. Бу хато эди ва уни тан олишим керак. Афсуски, бошқа иложим ҳам йўқ".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар