Норхоновга кўплаб клублар қизиқишмоқда

Narzulla Saydullayev
8 дек 2016
"Обод" клуби ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов кейинги йилни бошқа клубда ўтказиши мумкин.

19 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайдиган "Обод" клубида ижара асосида ўйнаган Хуршид Ғиёсов, Дилшод Ҳамроев, Жавоҳир Қаҳрамонов каби футболчилар ҳозирча "Бунёдкор"га қайтишди. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.

Жамоа тўпурари Шоҳруз Норхоновга бугунги кунда кўплаб клублардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Лекин ҳозирча "Обод" раҳбарияти футболчи борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia