

Бугунги ўйин яхши ўтди. Футболчилар майдонда роҳатланиб бир-бирларига пас беришмоқда. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик.
Келаси йил «Навбаҳор»да ишлашим ҳозирча аниқ эмас. Соловьёв ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, яхши ва меҳнаткаш футболчи. Агар жамоада қолсам, Иванни «Навбаҳор»да олиб қолган бўлардим.
«Оқ-тепа» билан ўйинга ҳам жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ушбу ўйинда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. «Оқ-тепа» битта гол уриб, ҳимояни мустаҳкам ушлаб, натижага эришиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, астойдил ҳаракат қиламиз.
Айрим мухлислардан жамоани қўллаб-қувватлашларини ва футболчиларни сўкмасликларини илтимос қилиб қоламан. Бу футболчиларга салбий таъсир қилади.



