

Нолито "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 3-тур баҳсида жароҳат олган эди. Ҳужумчи гол уришга муваффақ бўлди, ўйиндан кейин эса футболчида шикастланиш борлиги аниқланди. Нолито яқин вақт ичида "Жирона"га қарши бўладиган Испания чемпионатининг 4-тур учрашувини ҳам ўтказиб юборади.
"Ливерпуль" - "Севилья" баҳси 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.



