Нодир Элибоев: "Терма жамоа бош мураббийи бўлишим? Буни фақат миш-миш дейиш мумкин"

Iskandarov Abdulaziz
25 янв 2025
Кеча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

БМБ жамоаси кетма-кет учинчи йил чемпионликни қўлга киритди. Кечаги тантанали маросимдан сўнг жамоа устози Нодир Элибоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Чемпионлик албатта ёқимли. Бу меҳнатларимизнинг самараси. "Насаф" билан ўйиндан олдин йигитларга ҳеч нарса деганим йўқ ва ортиқча гап ҳам шарт эмасди. Мавсумнинг охирги ўйини, йигитлар нима қилишни яхши биларди. Мавсумни очко йўқотмасдан ўтказдик, бу яхши албатта.  

Чемпионатнинг қисқа ўтгани балки яхшиликка хизмат қилгандир. Охирги турлар анча қизиқ ўтди. "Бунёдкор" сенсация қайд этди. 

Терма жамоага бош мураббий бўлишим? Бу шунчаки миш-миш",- дейди Нодир Элибоев.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia