Нима?! Ромарио 58 ёшида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди
17 апр 2024 18:55
Янгиликлар
Нима?! Ромарио 58 ёшида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди
Ромарио 58 ёшли футболчилик фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
"Барселона" собиқ ўйинчиси ва Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Ромарио ўзи клуб президенти ҳисобланадиган ва Рио-де-Жанейро штатининг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Америка" клуби қайдномасига киритилди. Ромарио "Америка" билан шартномаси бўйича мумкин бўлган энг кам иш ҳақини олади ва уни клубга хайрия сифатида қайтаради.
"Севимли "Америка" жамоамга айрим ўйинларда бироз ёрдам бермоқчиман. Шунингдек яна бир орзуим, аниқроғи ўғлим Ромариньо билан ўйнаш орзусини амалга оширмоқчиман. Барчага қўллаб-қувватлаш учун раҳмат!", – деб ёзди Ромарио твиттерда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар