UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  1 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  26 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик” Янгиликлар

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида “Замин” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин "Қизилқум" устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-“Замин” жамоасига шиддатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман ва футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Биз рақибнинг кубок баҳсларидаги “Қўқон-1912”га қарши илк учрашувини кўриб, таҳлил қилгандик. Улар асосан тезкор қарши ҳужумларга таяниб тўп тепишади. Жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Биринчи бўлимда гол уришга қийналдик. Иккинчи қирқ беш дақиқаликда эса янги кучларни майдонга ташлаганимиздан кейин ўйин сураъатини оширдик ва кетма кет голлар урдик. Тўғри, сунъий майдонда ва иссиқ ҳавода тўп тепиш ўйин “темп”ига бироз таъсир кўрсатди. Аммо рақибиз ҳам шундай шароитда майдонга чиққанини унутмаслик керак. Ўйин охирида яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва йирик ғалабага эришдик. 

-Бугун Усмонов ва Раҳматов сингари ёш футболчилар асосий таркибда ўйинни бошлашди. Уларнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

-Улар мавсум бошидан буён биз билан бирга. Шу боис бугунгидек баҳсларда уларга ҳам имконият берамиз. Ўйиндан кейинги барча футболчилар сингари уларнинг ҳам ҳаракатларини таҳлил қиламиз. Кейинги ўйинларда нафақат уларга, балки кам ўйин захирасига эга бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этиб борамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика