Nike Уругвай терма жамоасининг техник ҳамкорига айланди

Sherzod Nurmatov
12 апр 2024
"Селесте" Америка Кубоги-2024 учун янги формага эга бўлади.

Американинг спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Уругвай терма жамоасининг янги техник ҳамкорига айланди, дея хабар бермоқда "Warriors of Uruguay".

Хабар қилинишича, Уругвайнинг янги либоси ёзда АҚШда бўлиб ўтадиган Америка Кубоги-2024 учун чиқарилади.

Уругвай терма жамоаси аввалги техник ҳамкори, немис бренди Puma билан 17 йил давомида ҳамкорлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Warriors of Uruguay