Невилл: "Салоҳ "Реал" ёки "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди"
26 фев 2020 23:16
Янгиликлар
Невилл: "Салоҳ "Реал" ёки "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди"
"Менимча, "Ливерпуль" мухлислари Салоҳга нисбатан садоқат ва муҳаббатларини тўлиқ намойиш қилмайдилар. Улар мисрлик футболчининг "Реал"да ўйнашни хоҳлаши ёки "Барселона"га ўтиш ҳақида ўйлаётганини билишади. Бу Салоҳни танқид қилиш эмас. Мен Дэвид Бекхэм, Руд Ван Нистелрой ва Криштиану Роналду билан ўйнаганман. Улар "Олтин тўп"ни ютиш, доимий диққат марказида бўлишни хоҳлаганлари туфайли "Реал"га ўтишганди.
Ўйлашимча, Мерсисайд клуби ишқибозлари Салоҳда ҳам шундай хоҳиш борлигини билишади. У қачондир шундай қилади. Ишонаманки, Муҳаммад охир-оқибат "Ливерпуль"ни фаолиятида трамплин вазифасини ўтаб бергани билан хотирлайди. У юқори чўққиларни забт этишни хоҳламоқда. Очиқчасига айтадиган бўлсам, аксар футболчилар учун "Реал" ва "Барселона" энг юқори чўққи ҳисобланади".

Райола Невиллнинг танқидига жавобан: "Унинг ўзи дўзахга тушиши мумкин"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар