

1989 йилда туғилган Ненад Кисо асосан таянч ярим ҳимоясида ўйнайди. У фаолияти давомида "Чукарички", "Олимпип Сараево", "Хапоель Бир Шева", "Дебрецен", "Семурғ" каби клубларда ўйнаган. Сўнгги жамоаси Босния ва Герцеговинанинг "Слобода Тузла" клуби бўлган футболчи ўз вақтида U21 ёшлар жамоасида 12та ўйин ўтказган.



