UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти” Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Арал” - “Олимпик MobiUz” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда ўйин назорати тўлиқ биз томонда эди. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ғалаба қозониш учун юзага келган вазиятларни голга айлантириш керак. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўз вазиятидан фойдаланиб, дарвозамизга гол киритишнинг уддасидан чиқишди. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати қандай?

- Жисмоний ҳолатимиз жойида. Биз бугунги ўйинда рақибдан жисмоний жиҳатдан ортда қолмадик. 

- Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевлар ҳақида …

- Саламат Қуттибоевда жароҳат бор, тикланиши учун вақт керак. Арислан ҳам деярли шундай вазиятда. Муолажаларни олишаяпти, тез орада сафга қайтишларидан умид қиламиз.

- “Арал” жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимда эса пасайиш юзага келди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Йўқотишларимиз бор, жароҳатлар, дисквалификациялар. Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевларда жароҳат бор. Айни дамда шунақа вазиятдамиз. Йўқотишлар панд бераяпти. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйнадик деб айта олмайман. Вазиятларимиз ҳам бўлди, фойдалана олмадик. Ҳимояда эътиборни йўқотдик, рақиб биргина вазиятидан фойдаланиб кетди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика