UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  0 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1

Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги мағлубият учун мухлислардан кечирим сўрайман" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги мағлубият учун мухлислардан кечирим сўрайман"

"Арал" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувидан (0:2) сўнг мезбон жамоа устози Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун Суперлиганинг лидерларидан бирига қарши баҳс ўтказдик. Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда "Навбаҳор" ўз даражасини кўрсатди".

- "Арал" бугун яхши ўйин кўрсатди, лекин захирадагилардан кам фойдаландингиз...

- Фойдаланишга ҳаракат қилдик, бироқ мажбурий ўзгаришлар рўй берганидан сўнг режаларимиз ўзгарди. Ҳимоячиларда жароҳат бўлгани бизга муаммо туғдирди.

- "Арал"нинг жорий мавсумдаги мақсади қандай?

- Жамоамизнинг асосий мақсади - майдонда яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш. Натижа эса ўз-ўзидан келаверади.

- Мухлислар бугун ҳар доимгиданда фаол бўлишди. Уларга ниятларингиз.

- Ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Улар доимо бизни қўллаб-қувватлашади. Бугунги мағлубият учун улардан кечирим сўрайман.

- "Навбаҳор" ҳақида фикрингиз.

- Наманган клубида чемпионлик учун кураша оладиган футболчилар йиғилган. Таркиб зўр.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика