UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Негредоси бор “Ал Наср” ҳақида Янгиликлар

Негредоси бор “Ал Наср” ҳақида

Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Пахтакор" клуби БААда “Ал Наср” клуби меҳмони бўлади.

1945 йил ташкил этилган “Ал Наср” спорт клуби бугунга қадар 3 марта БАА чемпиони бўлган. "Ал Наср"нинг футболдан ташқари футзал, волейбол, гандбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш, велоспорт, енгил атлетика ва жиу-житсу каби спорт турларида ўз жамоаси мавжуд.

Айни пайтда жамоани испаниялик мураббий Беньят Сан Хосе бошқариб бормоқда. У мураббийлик фаолиятини "Реал Сосьедад" ёшлар жамоасида бошлаган. Ҳозирга қадар "Ал Иттиҳод" ва "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони), "Антофагаста" ва "Универсидад Католика" (Чили), "Боливар" (Боливия) клубларида ишлаган. 2013 йил "Ал Иттиҳод" билан бирга Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритган. 2017 йил "Боливар"ни Боливия чемпиони қилган. Ўтган йил эса "Универсидад Католия"ни Чили чемпионига айлантирган. 2019 йил 2 январидан бошлаб “Ал Наср” бош мураббийи сифатида ишламоқда.



"Ал Наср" клуби ўз тарихида уч бор Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаган. Фақат бир бор, 2016 йил гуруҳдан чиққан ва чорак финалга қадар етиб борган. 2013 йил ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-оффда "Ал Наср" ўз майдонида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.  2016 йилда эса "Ал Наср" гуруҳ босқичида "Локомотив" билан икки бор ўйин ўтказган. Дубайдаги учрашув 1:1, Тошкентдаги ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган.

Жамоа Осиё чемпионлар лигаси учун тўрт нафар легионерни рўйхатдан ўтказди. Булар ҳимоячи Жон Умари (Ливан), ҳужумчилар Ронни Аллан Фернандез (Чили), Альваро Негредо (Испания) ва Серхио Дутра Жуниор (Бразилия). Легионерлар орасида кўпчилик испаниялик Альваро Негредони яхши таниса керак. Фаолияти давомида "Реал Мадрид", "Севилья", "Манчестер Сити", "Валенсия", "Бешиктош" каби машҳур клубларда ўйнаган ҳужумчи 2012 йил Испнаия терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган. 2014 йил "Сити" таркибида Англия премьер-лигасида чемпионликка эришган.

Ушбу мавсумда "Ал Наср" 15та турдан сўнг 16 очко тўплаб, 14та клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Негредо бу мавсум ҳозирча 11та гол уришга эришди. "Ал Наср" БАА чемпионатидаги охирги 6та ўйинда фақат бир бор ғалабага эришди. Сўнгги учта учрашувда умуман ғолиб бўла олмади.




"АЛ-НАСР" (БАА)
Лақаби:
"Кўклар"
Шаҳар: Дубай
Ташкил этилган сана: 1945 йил
Уй стадиони: "Ал Мактум"
Сиғими: 15000
Клуб хўжайини: Шайх Ҳамдам бин Рашид Ал Мактум
Бош мураббий: Беньят Сан Хосе (Испания)
Расмий сайти: www.alnasrclub.com

Совринлари:
БАА чемпиони - 3 марта
БАА президенти кубоги соҳиби - 4 марта
БАА Федерация кубоги соҳиби - 3 марта
БАА кубоги соҳиби - 1 марта
Араб Кўрфази Суперкубоги соҳиби - 2 марта
Форс Кўрфази чемпионлар лигаси ғолиби - 1 марта




“Ал Наср” (БАА)
Дарвозабонлар

12.Аҳмад Шамбиҳ
35.Ғайт Ҳуссайин
44.Иброҳим Эйса
96.Муҳаммад Юсуф

Ҳимоячилар

2.Муборак Саид
6. Маҳмуд Ҳамис
18.Аҳмад Иброҳим
20.Масуд Сулаймон
21.Муҳаммад Али Айед
25.Муҳаммад Сарваши
30.Жон Умари (Ливан)
32.Халифа Муборак Ғаним
92.Саид Али Сувайдан

Ярим ҳимоячилар
4.Холид Жалол
5.Тариқ Аҳмад
10.Хабиб Ал Фардан
15.Ал Ҳусайин Солиҳ
16.Амир Муборак
17.Жассим Ёқуб
29.Али Ҳуссайин
49.Муҳаммад Иброҳим
70.Рашид Муҳаммад
83.Муҳаммад Абдулраҳмон

Ҳужумчилар
8.Муҳаммад Ал Акбари
9.Ронни Аллан Фернандез (Чили)
11.Альваро Негредо (Испания)
23.Серхио Дутра Жуниор (Бразилия)
33.Салим Солиҳ


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика