UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  2 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  2 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  2 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  7 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  6 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  37 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0

"Нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?" — ироқлик журналистлар бош мураббийни аяб ўтиришмади (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

"Нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?" — ироқлик журналистлар бош мураббийни аяб ўтиришмади (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ ва Иордания (2:3) терма жамоалари ўртасидаги драмат ўйиндан сўнг, ироқликлар бош мураббийи Хесус Касас Гарсия матбуот анжуманида қатнашди.

Жуда асабий ўтган анжуманда мураббийга ҳам тўғри маънода, ҳам кўчма маънода ҳужум бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ироқ термаси Иорданияга қарши ўйинни 2:1 ҳисобида якунлашга яқин эди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда урилган икки гол иорданияликларни кейинги босқичга олиб чиқди. Қуйида матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда тақдим этамиз.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Биринчи бўлимда учрашувни назорат қилгандик. Қарши ҳужумлар жуда ўткир чиқди ва хато сабаб гол ўтказдик. Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни бошқаргандик. Шундан сўнг, сиз кўрган ишлар юз берди.

- Жаноб мураббий, бу мағлубият бўйича масъулиятни ўз бўйинингизга оласизми?

- Осиё кубогидек катта мусобақада ўйинчиларни голни нишонламасликга мажбур қила олмайман. Иордания ўз голини Айман каби нишонлади, лекин уларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмади.

- Жаноб Хесус, сиз нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Қачон айбни ўзингиздан қидирасиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?

- Сизнинг фикрингизча, бугунги мағлубиятга мен ТВга берган интервью сабабми? Олдинги ўйинларда ҳам ҳар сафар интервьюлар бердим. Аксинча, мендан кўпроқ гапиришни сўрагандингиз. Биринчи мағлубиятимиздан сўнг, бу нарсаларни эслай бошладингизми?

- Жаноб мураббий, терма жамоа сизнинг даврингизда яхши ўсишга эришди. Бунисига шубҳа йўқ. Фикримча, сиз Ироқ халқи маданиятини англаб етмадингиз. Қатардаги Ироқ терма жамоаси истиқомат қилаётаган меҳмонхонага исталган одам кириб чиқа олади. Сиз футболчиларни ҳимоя қила олмадингиз. Шунга ўхшаш сабаблар туфайли бугун Ироқ ўйинчилари интизомли ўйин кўрсата олишмади...

- Нега Японияни мағлуб қилганимизда шу муаммолар ҳақида бир оғиз ҳам гапирганмидингиз? Мағлуб бўлишимиз билан шунча нарса юзага чиқиб келяпти. Менининг бошқа жавобим йўқ.

- Ироқ термаси ҳимоя ва қанотларда суст ўйнади. Ўйинчиларнинг интизоми бугун ёмон эди. Айман Ҳуссайн ўз голини керагидан ортиқ нишонлаб юборишига сабаб нима? Бу жамоада интизом йўқлигидан эмасми?

- Ҳа, шундай.

Шундан сўнг, жуда асабий ҳолдаги ироқлик журналистлар матбуот анжумани ўтказилаётган хонада тартибсизлик амалга оширишди. Ҳеч ким бир бирини эшитмас, мураббий томон тинимсиз саволлар бериларди. Мураббийнинг жавобларини эшитишни истамаган ироқлик аксарият журналистлар матбуот анжуманини тарк этишга киришишди. Уларнинг орасидан баъзилари бош мураббий Хесус Касас Гарсияга ҳужум қилишга уринишди. ОФК ходимлари ва қўриқчилар Ироқ терма жамоаси бош мураббийини ҳимоя қилишди ва ироқлик баъзи журналистларни матбуот анжумани ўтаётган хонадан чиқариб юборишга мажбур бўлишди.

- Ироқ ва Иордания термалари голни бир хил нишонлашди, аммо ҳакам фақат Айманни жазолади. Бунга фикрингиз қандай?

- Албатта, биринчи кундан бери бир хил тизимда ўйнадик. Биринчи мағлубиятимиздаёқ бу камчиликлар ҳақида гапиришни бошлашди.

- Жаноб мураббий, бугунги мағлубиятни ўз бўйнингизга оласизми? Ўйин давомидаги қайси қарорингиздан афсусландингиз?

- Муаммо шундаки, қизил карточка энг кераксиз пайтда олинди. Биз барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлгандик. Бизда бошқа имконият қолмаганди. Менининг фикримча, барчасига қизил карточка сабаб бўлди.

- Японияни мағлуб қилганингиз Осиё кубогини тарк этиш сабабларингиздан бирими? Ироқлик журналистларнинг ҳозирги ҳолатларидан сўнг терма жамоадаги тақдирингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Япония билан ўйинда фақат фойдали нарса олдик. Бу ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ироқлик журналистларнинг бундай жазавага тушишганидан бироз хафаман. Менга нисбатан бундай ҳужум бўлишини кутмагандим. Ҳафсалам бироз пир бўлди. Келажагимга келсак, ҳаммаси жойида. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши бор.Мен мухлислардан фахрланаман. Ғалаба ва мағлубиятда ҳам мухлислар ёнма ён туриши керак. Биз бу мусобақада қилган барча ишимизни етарлича қадрлашади деб ўйлайман.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика