UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  0 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  6 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

"Нефтчи"ни мағлуб этган мураббий ва кипер, "шерлар"ни таслим этган Хебай ва "Қизилқум"ни олға бошлаётган Ғиёсов — Суперлигада 21-тур лауреатлари Янгиликлар

"Нефтчи"ни мағлуб этган мураббий ва кипер, "шерлар"ни таслим этган Хебай ва "Қизилқум"ни олға бошлаётган Ғиёсов — Суперлигада 21-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Қаршиликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, "Нефтчи" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган меҳмонлар тўпга эгалик қилиш, зарбалар ва стандарт вазиятлар бўйича устунликка эга бўлишига қарамай, маҳоратли дарвозабон ишончли ўйин кўрсатиб, учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Қизилқум" вакили Муҳаммадали Ғиёсов "Championat.asia" талқинида 21-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Чемпионат аутсайдерлари "давраси"ни тарк эта олмаётган "Қизилқум" бу тур Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўйин ўтказди. Меҳмонлар вакили Муҳаммадали Ғиёсов ўйинда нафақат гол урди, балки Ислом Кенжабоевнинг голида ассистент ролини бажариб берди. Бундан ташқари ҳам Ғиёсов майдондаги энг фаол футболчилардан бири бўлди ва кўплаб вазиятларда маҳоратини намойиш эта олди.  


"Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Андижонликлар легионери "шерлар" билан учрашувнинг 84-дақиқасида чамаси 30 метрлардан ажойиб зарба йўллаб, "бургутлар"га ғалаба келтирди. Бундай вазиятда тўпга жон ҳолатда отилган Павел Павлюченко ҳеч нима қила олмади.




"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Айтиб улгурганимиздек, "Насаф" бу тур ўз уйида бўлса ҳам, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган "Нефтчи"ни қабул қилди. Узоқ танаффусдан кейин фарғоналиклар чинакамига мамлакат чемпионлиги учун давогарлар қаторида тилга олинмоқда. Бу ўйинга қўшимча интрига ва футболчи ҳамда мураббийларга қўшимча босим юкларди. Аксар статистик кўрсаткичларда рақиб устунликка эга бўлишига қарамай, мезбонлар 2 та гол уриб муҳим ғалабани тантана қилишди. Бунда жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси салмоқли бўлди. Мавсум аввалида жамоага таклиф қилинган легионер Жаба Жигаури биринчи бўлим охирида ҳисобни очган бўлса, захирадан жангга ташланган Андрес Чавез асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда якуний нуқтани қўйди. Албатта, бунда мураббийнинг топқирлигини айтиб кетмасак, бўлмас.   

"Пахтакор"нинг кетма-кет ўйинларда очко йўқотишидан унумли фойдаланаётган "Насаф" орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди ва яна олтин медаллар орзуси билан яшамоқда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика