UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  0 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  10 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  29 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди

Фарғоналиклар мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 1972 йил Тожикистонининг Хўжанд шаҳрида тавваллуд топган мутахассис билан келишувни 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди.


"Тажрибали мураббий Виталий Левченко 2022 йил июль ойида "Нефтчи" футбол клубига бош мураббий бўлиб келганда жамоа Суперлиганинг охирги ўринларидан бирида борар эди. Янги мутахассис аҳволни ўнглаш учун астойдил ишга киришиб, жамоанинг таниқли клублар устидан ғалаба қозонишини таъминлади. Натижада фарғоналиклар турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олишди. 

Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоа 2023 йил мавсумини пухта режа, аниқ мақсад билан бошлади. Дастлабки учрашувларни ғалаба билан якунлаб мавсум ўрталаригача турнир пешқадами бўлиб келди. Жамоалар ўртасидаги ғолиблик учун кураш кучайиб кетган тақдирда ҳам фарғоналиклар пешқадамлар сафида мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Ҳозиргача Суперлига мусобақасида мағлубиятга учрамай келаётган "Нефтчи" бундан буён ҳам ғолиблар сафида бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жамоа таркибидаги айрим ўзгаришларга қарамай "Нефтчи" энг ишончли жамоа сифатида мухлислар руҳини шод этиб бормоқда. Бундай ғолибона ва ишончли ҳолатни вужудга келтиришда бош мураббийнинг тажрибаси, маҳорати ва масъулияти кучли эканлиги пойдевор бўлмоқда. Ана шулар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан бош мураббий сифатидаги шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилди. 

Кўп минг сонли мухлислар номидан Виталий Григорьевични бу юксак ишонч билан чин юракдан муборакбод этамиз ва унга олижаноб ниятларини амалга ошириш йўлида янги зафарлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика