UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  5 23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат! Янгиликлар

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат!

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсум аввалида “Нефтчи” мухлислар жамоаси таркиби қайтадан тузилди ва Олий лига-2016 давомида фарғоналик футболчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ПФК ҳамда “Нефтчи” мухлислар жамоаси ўртасида яхши алоқалар йўлга қўйилган. Клуб мунтазам равишда фан-клуб аъзоларини қўллаб келади.  Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб,  “БЕК” тахаллуси билан фарғоналик ишқибозларга танилган  “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари Қудартилло Маҳмудов билан суҳбат қурдик.

–  Узоқ йиллардан бери жамоанинг ашаддий мухлисиман, – деб гап бошлади Маҳмудов – Шу сабабли қишда анчагина фаолияти оқсаб қолган “Нефтчи” фан-клубини  яна қайта тиклаш борасида ҳаракат бошладик. Клуб раҳбарлари ҳам бу борада бизга ёрдам беришди. Шукурки, ҳаракатлар бесамар кетмади. Жамоанинг ашаддий мухлисларини йиғиб “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га асос солдик ва қўлдан келганча хар бир баҳсда “Нефтчи”га ишқибозлик қиляпмиз. Клубнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида, фан-клуб вакилларини махсус футболкалар билан таъминладик. Мамлакатимиздаги бошқа фан-клуб вакилларига алоқага чиқиб, улар билан дўстона муносабатларни ўртанишга интиляпмиз. Хуллас, бу борада самарали ишлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Иккинчи даврада ҳам “Нефтчи мухлислар гуруҳи” сафини янада кенгайтириб, 12-ўйинчи сифатида жамоа ғалабаларига ҳисса қўшмоқчимиз.



–  Айтингчи, “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га қўшилиш учун нима қилиш керак бўлади ?

–  Албатта мухлислар бевосита менга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Доим севимли жамоамизни қувончли ва оғир кунларида бирга бўлиш истагида бўлган, мухлислик маданиятига амал қиладиган ашаддий мухлисларни сафимизги чорлаб коламиз. Бунинг учун +998 93 982 10 82 рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин. “Бунёдкор” билан ўйингача қабул жараёни давом этади, – деб фикрларини якунлади “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика