"Нефтчи" Мирзоҳид Ғофуров билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
27 дек 2022
Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозона олган тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров билан шартнома муддати узайтирилди. 



Моҳир ҳимоячи ўтган мавсум Суперлигада жами 26 марта асосий таркибда майдонга тушиб, 2325 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда клуб ва ПФЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида 1 та гол муаллифига айланган ва бир марта ассист ролини бажарган", – дейилади клуб хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати