“Нефтчи” машғулотларга киришди
09 июл 2016 15:23
Янгиликлар
“Нефтчи” машғулотларга киришди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бугундан иккинчи даврага хозирлик кўришни бошлаганини маълум қиламиз.
Андрей Фёдоров жамоаси Дукентдаги спорт базасида 11 кун давомида машғулот ўтайди. Дукент йиғинининг илк қисмига жамоа катта мураббийи Мурод Исмоилов бошчилик қилмоқда. Кўп ўтмай, Москва сафарига йўл олган Андрей Фёдоров ҳам юртимизга қайтиб келади ва жамоа машғулотларида ўз ишини давом эттиради. Таркибда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” футболчилари Дукент йиғинини якунлагач, Тошкент шаҳрида 2 та ўртоқлик ўйинида иштирок этишади. “Пахтакор” ҳамда “Бухоро” клублари жамоанинг назорат учрашувларидаги рақиблари ҳисобланади. Маълумот ўрнида, фарғоналиклар иккинчи давранинг илк баҳсини ўз майдонларида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказишади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар