"Нефтчи" Дониёр Нарзуллаевга саломатлик тилайди!
02 мар 2018 18:06
Янгиликлар
"Нефтчи" Дониёр Нарзуллаевга саломатлик тилайди!
Суперлиганинг 1-турида “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (0:0) жамоалари баҳс олиб боришди.
Ўйинда фарғоналиклар ҳимоячиси Достон Турсунов ҳамда “Насаф” вакили Дониёр Нарзуллаев кутилмаганда тўқнашиб кетишди. Натижада меҳмонлар футболчиси хушини йўқотди.
“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар номидан Дониёрга саломатлик тилаб қолади. Тезроқ сафга қайтиб, ОЧЛдаги муҳим баҳсларда Қарши жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишингизга тилакдошмиз!
Сизни майдонда кутамиз, Дониёр!, - деб ёзилади "Нефтчи" клуби расмий сайтида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар